Жойлаш қоидалари
- Ўзингиз ишлаб чиқарадиган, импорт қиладиган ёки сотадиган исталган қонуний товарни жойлашингиз мумкин: озиқ-овқатдан кийим-кечак, техника, қурилиш моллари ва ускуналаргача.
- Нарх ҳақиқий бўлиши керак. Ҳажм бўйича нархлар ҳам амалда берадиган нархингиз бўлсин.
- Расм ўз маҳсулотингизники бўлсин. Бошқа сотувчининг расмини олманг.
- Телефон рақам ва компания номи ҳақиқий бўлиши шарт.
- Литсензия ёки сертификат талаб қилинадиган товарларни фақат улар бор бўлса жойланг.
- Шикоят тушган ёки қоидага зид эълонлар огоҳлантиришсиз ўчирилади, такрорланса ҳисоб блокланади.
Жойлаш тақиқланган товарлар
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида муомаласи тақиқланган ёки чекланган ҳар қандай товар, жумладан:
- қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва пиротехника;
- гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари;
- ретсепт бўйича бериладиган дори воситалари, рухсатсиз тиббий препаратлар;
- алкогол ва тамаки маҳсулотлари (литсензиясиз савдо), электрон сигаретлар;
- сохта (контрафакт) маҳсулотлар, ўғирланган ёки келиб чиқиши номаълум моллар;
- муддати ўтган, сифат сертификати талаб қилинса-ю, у йўқ маҳсулотлар;
- заҳарли, радиоактив ва бошқа хавфли моддалар (рухсатномасиз);
- ноёб ва муҳофаза қилинадиган ҳайвон ва ўсимликлар;
- шахсий маълумотлар базалари, сохта ҳужжатлар, валюта ва қимматли қоғозлар.
Рўйхат тўлиқ эмас. Шубҳа бўлса, жойлашдан олдин бизга ёзинг.
Харидорлар учун
OptomGo ҳозирча фақат эълонлар каталоги. Биз тўлов ва етказиб беришда иштирок этмаймиз. Катта тўловдан олдин сотувчини текширинг: СТИР, манзил, ҳужжатлар. “Текширилган” белгиси компания маълумотлари биз томондан кўриб чиқилганини билдиради.